Фарғона вилояти солиқ идораларида қатор тайинловлар бўлди

Жамият

image

Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари раҳбариятида қатор ўзгаришлар бўлди. Бу ҳакда ЎзА хабар бермокда.

Шукруллохон Холматхонович Нисбатхонов - Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Ш.Нисбатхонов.jpg

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1992 йилда Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекциясида давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар соҳада турли лавозимларда ишлаган. Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар эса бошқарманинг Солиқ мажбуриятларининг ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

 Баҳодир Раҳматуллаевич Холиқов - Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Холиков Баходир 2.JPG

У солиқ тизимидаги фаолиятини 1994 йилда Риштон тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Назаржон Жуманазарович  Полвонов- Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.Назаржон Полвонов.JPG

У солиқ тизимидаги фаолиятини 2001 йилда Риштон тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Қобулжон Абдужамбулович  Абдуллаев - Фурқат тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Абдуллаев Кобулжон.jpg

У солиқ тизимидаги фаолиятини 1993 йилда Бешариқ тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Бешариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Авазбек Ўрмонович  Ахунов - Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ахунов Авазбек.JPG
У солиқ тизимидаги фаолиятини 2008 йилда Қува тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Қува тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Фарғона

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг