Фарғона вилояти ҳокимига янги “зам” тайинланди

Local

image

Бурҳон Кулдашев Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, 18 декабрь куни бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги ижроия аппарати йиғилишида Бурҳон Кулдашев вилоят жамоатчилигига таништирилган.

Бурҳон Кулдашев 1988 йилда Наманган вилояти Мингбулоқ туманида туғилган, юриспруденсия йўналишида олий маълумотли. 2010 йилдан тайинловга қадар ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

2019 йилдан бери вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Жамшид Ҳотамов бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends