Фарғона вилояти ҳокими сайёр қабул ўтказди

Жамият

image

Фарғона вилоятида Президент Халқ қабулхонаси ташаббуси билан ўтказилган вилоят ҳокими сайёр қабули давомида бир нечта масалалар ҳал қилинди. Бу ҳақда Президент Халқ қабулхонаси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар қилди.

Маълум бўлишича, Марғилоннинг “Зуҳро” маҳалла фуқаролар йиғини, асосан,  кўпқаватли уйлардан иборат. Президент Халқ қабулхонаси ташаббуси билан ўтказилган вилоят ҳокими сайёр қабули давомида тушган мурожаатлар асосида, шу ердаги  8 та кўпқаватли уйларнинг том қисми таъмирланган. Кириш йўлаклари  таъмирланиб, фромогалар янгиланган.  Уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар олиб ташланиб, ободончилик ишлари ташкил қилинган. 

Маълум қилинишича, Тошлоқ туманидаги “Садда” маҳаласида ичимлик суви тармоғи чириб битганди. Энди бу аҳоли ўрамида ҳам янгидан тармоқ тортилмоқда. Халқ қабулхонасига бўлган мурожаатдан сўнг, тумандаги “Тожик” қишлоғида бошланғич синф болалари учун 120 ўринли мактаб қурилган ва фойдаланишга топширилган.

Қува туманида маҳаллий тадбиркор айни кунларда атиргул кўчатларини  экспорт қилишга тайёрламоқда. Туманнинг энг чекка ҳудуди саналган «Сойгузар» қишлоғида иккинчи сектор кўмагида кооперация ташкил қилинди. Тадбиркор йигит  кооперация раҳбари тариқасида қишлоқдаги ишсиз аҳоли вакилларини  ишга қабул килди. Маълум бўлишича, яна сектор кўмагида кооперацияга 7 гектар ер майдони ажратилган. Аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими томонидан   баҳорда гул кўчатларини экиш учун “темир дафтар”да рўйхатга олинган   шахсларга 131 млн сўм миқдорида давлат субсидиялари ажратилмоқда.

Шунингдек, Олтиариқ туманининг “Капчўгай” массиви адирлик бўйларида кичик саноат зонаси ташкил этиш, унда маҳаллий тадбиркорлар учун ер майдонлари ажратиш масаласи ҳам сайёр қабуллар давомида кўтарилган эди. Айни кунларда кичик саноат зонасида 20 та лойиҳа тайёрланмоқда. Уларга кўра, 10 сотихдан ер майдони  мурожаат билан чиққан  талабгор тадбиркорларга берилган.

Хабарга кўра, аҳоли томонидан Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларни сектор раҳбарлари билан ҳамкорлигида бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг