Фарғона ва Сурхондарёда чиқинди полигонлари талаб даражасида эмаслиги маълум қилинди

Жамият

image

2019 йил 23 май куни Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг чиқиндиларни сақлаш, кўмиб ташлаш ва утилизация қилишга доир талабларига оид қисмининг Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида ижро этилиши юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

QALAMPIR.UZ мухбири маълум қилишича, Фарғона вилоятида маиший чиқиндиларни кўмишга мўлжалланган 23 та полигон мавжуд бўлиб, йилига ўртача 1,6 млн тонна чиқинди ҳосил бўлади. Улар томонидан вилоят аҳолисининг 51 фоизига хизмат кўрсатилади. Шунингдек, қоғоз, шиша, яроқсиз автомобил шиналари, полиэтилен маҳсулотлар қолдиқлари ва бошқа турдаги чиқиндиларини қайта ишлашга ихтисослашган жами 20 та корхона фаолият юритмоқда. Олий Мажлис Сенати аъзоси Турғун Искандаров бу борада батафсил маълумот берди.

Сенатор ҳудуддаги чиқинди полигонлари талаб даражасида эмаслигини таъкидлаб, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва уларни утилизация қилиш учун махсус техникаларнинг етишмаслиги аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини пасайтириётгани ва бу турли норозиликларни келтириб чиқараётганига урғу берди. Шу ўринда, вилоятдаги полигонларнинг 5 таси ўралмагани, 6 тасида санитар тармоқ, 7 тасида маиший хона ҳамда 8 тасида техника ювиш жойи ва дизбарьер мавжуд эмаслиги хусусида сўз юритди. 
 
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида бу борада олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталди. Хусусан, вилоятда маиший чиқиндиларни қўмишга мўлжалланган 13 та полигон мавжуд бўлиб, йилига ўртача 2,7 млн. тонна чиқинди хосил бўлади. Уларнинг 11 таси “Тоза ҳудуд” ДУК га қарашли бўлиб, маҳаллий аҳолининг 42 фоизига хизмат кўрсатади. Ихтисослашган 18 та хўжалик юритувчи суъбект томонидан қоғоз, политилэн ва тери қайта ишланмоқда. 

Бундан ташқари, “Тоза ҳудуд” ДУКга қарашли полигонларни 2017-2018 йилларда қайта таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан 7,5 млрд. сўм ажратилган бўлишига қарамай, ушбу йўналишдаги ишлар етарли даражада ташкил этилмаган. Мисол учун, Шеробод, Жарқўрғон ва Қўмқўрғон туманларида марказий чиқиндихоналар девор билан ўралмаган, уларда санитар тармоқ, маиший хона, техника ювиш жойи ва дизбарьер умуман йўқ. Бундан ташқари, вилоятдаги чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослашган қорхоналарнинг асосий қисми кадастр ва давлат экология экспертизасининг хулосасини олмасдан фаолият юритмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made