Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарёда ноқонуний ер сотаётганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатлари бартараф этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган шахс ўзганинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖга қарашли, Фарғона шаҳридаги акциядорлик тижорат банкларидан бирида гаровда турган 12 сотих ер майдонини 130 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 109 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Самарқанд вилоятида эса Ургут туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро тумандаги ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг суғориладиган ер майдонидан 50 сотихини 80 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр идораларидаги танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Қашқадарё вилоятида Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Қашқадарё Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг