Андижонда 46 минг долларга ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
29 Июль
3081Андижон вилоятида ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро З.К. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, бошқа бир фуқаро Д.Э.га ёшлар кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш фаолияти учун ажратилган 10 сотих ер майдонини 46 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришга ваъда берган. У олдиндан 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида ер ресурсларини ноқонуний равишда сотган шахслар қўлга олинганди.
LiveБарчаси