Фарғона аэропорти яна самолётларни қабул қилишни тўхтатди

Жамият

−

image

Бугун, 25 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди.  Бу ҳақда Uzbekistan Аirports маълум қилди.

Билдирилишича, маҳаллий вақт билан соат 20:54 дан бошлаб об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилган. Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.

Хусусан, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Истанбул – Фарғона йўналишидаги HY-278 рейси Наманган муқобил аэропортига йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни ҳам Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилганди. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Новосибирск – Фарғона йўналишидаги HY-670 рейси Наманган муқобил аэропортига йўналтирилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг