Фарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ҳакимжон Абдумўминович Долимов Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ҳакимжон Долимов жамоатчиликка таништирилган.

Маълумот учун, Ҳакимжон Долимов 1983 йилда Бувайда туманида туғилган. 2006 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида мутахассисликдан бошлаган. Мазкур бошқармада бош мутахассис, биринчи ўринбосар, Фарғона вилояти ҳокимининг саноат, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Миллий ва ҳудудий инвестицияларнинг йўналиш ва лойиҳаларини шакллантириш бошқармаси бош мутахассиси, Фарғона вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори вазифаларида ишлаган.

Долимов 2021 йилдан тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекзод Турғунович Тошпўлатов Жиззах вилоятидаги Зарбдор туманига ҳоким этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона ҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг