Falcon 9 Ер орбитасига яна 58 та йўлдошни олиб чиқди
Олам
−
19 Август 2020
4211Кеча, 18 август куни оғир ракета-ташувчи Falcon 9 Ер орбитасига яна 58 та кичик спутникларни олиб чиқди. Бу спутниклар Starlink глобал интернет тизимини давом эттириш учун мўлжалланган. Бу ҳақда SpaceX компанияси хабар берди.
“Starlink спутниклари муваффақиятли олиб чиқилгани тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Бу Starlink лойиҳасини амалга ошириш бошланганидан бери орбитага олиб чиқилган 11-гуруҳ спутниклар. Энди орбитадаги жам спутниклар 653 тага етди. Айни вақтда SpaceX дунёдаги энг йирик спутникли оператор ҳисобланади.
SpaceX дастури доирасида Falcon 9 ракетаси орбитага оғирлиги 100 килограмм бўлган учта кичик космик аппаратни ҳам олиб чиқди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023