Фаластин Президенти Путин билан учрашади
Олам
−
26 Октябрь 2023
10851Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос тез орада Москвага ташриф буюриб, Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боради. Бу ҳақда Россия Президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богданов Фаластин Императорлик Православ Жамиятида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Айтишим мумкинки, у (Аббос) тез орада расмий ташриф билан Москвага бориб, Владимир Владимирович [Путин] билан музокара ўтказади”, деган вазир ўринбосари.
Маълумот учун, жорий йилнинг 7 октябрь куни Ғазо секторидан ҲАМАС жангчилари Исроил ҳудудига кириб келганидан кейин Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. ҲАМАС ҳужумни Исроилнинг Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига қарши ҳаракатларига жавоб деб атамоқда. Исроил Ғазони тўлиқ блокадага олганини эълон қилиб, Ливан ва Суриянинг бир қатор ҳудудларига зарба бера бошлади. Тўқнашувлар Ғарбий Соҳилда ҳам содир бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Михаил Богданов Қатарда ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий раҳбарияти билан учрашув ўтказганди.
LiveБарчаси