Путиннинг одами ҲАМАС вакиллари билан учрашди
Олам
−
26 Октябрь 2023
10174Россия Президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Қатарда ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у бугун, 26 октябрь куни матбуот анжуманида маълум қилди.
“Албатта, биз сиёсий раҳбарият билан учрашдик”, деган у журналистларнинг ҲАМАС вакиллари билан учрашув ўтказиш ҳақидаги саволига жавоб берар экан.
Богдановнинг айтишича, томонлар гаровга олинганларнинг тақдирини муҳокама қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазода ҲАМАС камида 224 кишини гаровда ушлаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги қаноти вакили Абу Убайда гаровга олинган икки АҚШ фуқароси озод этилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь