ҲАМАС гаровга олинган америкалик она-болани озод қилди
Олам
−
21 Октябрь 2023
8807ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги қаноти вакили Абу Убайда гаровга олинган икки АҚШ фуқароси озод этилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Абу Убайданинг сўзларига кўра, бу қарор инсонпарварлик сабабларига кўра қабул қилинган. “Reuters” агентлиги озод этилганлар америкалик аёл ва унинг қизи бўлганини билдирган.
Агентликнинг ҲАМАС ҳарбий қаноти вакилига таяниб ёзишича, гаровга олинганларни озод қилиш Қатарнинг воситачилиги билан амалга оширилган.
ҲАМАСга кўра, бу қарор Америка халқи ва бутун дунёга АҚШ Президенти Жо Байден ҳамда маъмуриятининг айбловлари ёлғон ва асоссиз эканлигини исботлаш учун қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери давом этаётган зарбалари оқибатида камида 4137 киши ҳалок бўлди, улардан 1524 нафари болалар ва 1000 нафари аёллардир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь