Ғазо секторида ҳалок бўлганлар 4,1 мингдан ошди

Олам

image

Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери давом этаётган зарбалари оқибатида камида 4137 киши ҳалок бўлди, улардан 1524 нафари болалар ва 1000 нафари аёллар. Бу ҳақда бугун, 20 октябрь куни журналистларга Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф ал-Қудра маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Фаластин анклавининг 13 мингга яқин аҳолиси жароҳатланган, 1000 дан ортиқ одам уйлар ва объектлар вайроналари остида қолган.

Шунингдек, Ашраф ал-Қудра, Ғазодаги юнон православ масжидига тунда ҳужум уюштиргани қурбонлари сони 16 нафарга етганини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг ўққа тутиши туфайли Ғазодаги еттита шифохона бутунлай ўз фаолиятини тўхтатган.
Исроил томонидан эса 1,5 мингга яқин одам можаро қурбони бўлган, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 октябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидаги юнон православ черковига ҳужум қилганди. Кўпчилик черков вайроналари остида қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг