Фаластин ХЖСдан Ғазодаги шифохонага қилинган ҳужумни тергов қилишни сўради

Олам

image

Фаластин миллий маъмурияти Гаагадаги Халқаро жиноий суддан Ғазодаги шифохонага қилинган  ракета ҳужумини тергов қилишни сўради. Бу ҳақда кеча, 18 октябрь куни Фаластиннинг Франциядаги вакили Ҳала Абу Ҳасира маълум қилди. 

"Фаластин давлати бугун Халқаро жиноий судга ушбу жиноятни тергов қилиш учун ариза топширди. Бизга халқаро тергов керак", деган Ҳала Абу Ҳасира.

Ҳасиранинг сўзларига кўра, у ракета ҳужумида Исроил айбдор эканлигига шубҳа қилмайди. 

"Ягона жавобгар Исроил. Бу Исроил фуқаролик инфратузилмасини ва айниқса шифохоналарни нишонга олган биринчи ҳолат эмас", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни тунда Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонасига ҳужум қилиниши оқибатида 800 киши ҳалок бўлганди. Ушбу ҳужум фонида АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Иорданияга ташрифини қолдирганди. Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос ҳам Ал-Аҳли шифохонасига қилинган ҳужум муносабати билан Иорданияга ташрифини тўхтатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил шифохона Ғазо ХЖС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made