Фаластин гуруҳлари Ғазога қилинган ҳужумлар учун қасос олишга ваъда берди
Олам
−
13 Май 2023
5006Ғазо секторида фаолият юритаётган фаластинлик гуруҳлар, ўлган ҳар бир ватандошининг қони учун Исроилдан қасос олишларини билдирди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Айтилишича, “Исломий жиҳод” ҳаракати аъзоси Ияд ал-Ҳасан Ғазода Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганидан кейин Фаластин гуруҳлари, жумладан, ҲАМАС ва “Исломий жиҳод”нинг қўшма баёноти эълон қилинган.
Баёнотда айтилишича, Фаластин фракция етакчиларининг Исроил ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлиши уларнинг олдинги сафда жанг қилаётганидан далолат беради.
“Бизнинг урушимиз давом этмоқда. Бу бизга қанчалик қимматга тушмасин, биз ўликларнинг қонини ер юзида қолдирамиз”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 майга ўтар кечаси Исроил армияси Ғазо сектори блокадасидаги Фаластин анклавига зарба берганди. Ҳаво ҳужуми оқибатида 13 киши қурбон бўлди, яна 20 киши яраланди.
LiveБарчаси