Facebook'да янги реакция пайдо бўлди

Технология

image

Facebook ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларига янги реакцияни қўшди. Ушбу смайлик ҳозирда дунёда бўлаётган жараёнларда фойдаланувчилар бир бирини қўллаётганини изҳор қилиш учун тақдим этилди.

Реакция табиий офатлар пайтида пост, хабар, фотосурат ёки видеони шарҳлашда ғамхўрлик ва ҳамжиҳатликни намойиш этиш учун мўлжалланган. Смайлик сариқ юз юракчани қучоқлаб турган ҳолатда тасвирланган. Messenger иловасида бу маънони англатувчи смайлик ураётган сафсар рангли юракча кўринишида тақдим этилган.

Реакция киритиш учун фойдаланувчилар мобил дастурлардаги “Ёқди“ тугмачасини ушлаб туришлари керак. Ушбу реакция иловада узоқ вақт қоладими ёки вақтинчами маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг