F-16 самолётининг Украина осмонида қулаши Россия зарбасининг натижаси эмас – Пентагон

Олам

image

26 август куни Америкада ишлаб чиқарилган F-16 қирувчи самолёти Украина ҳудудига қулаб тушганди. Ҳалокат Россия зарбаси оқибатида содир бўлмаган. Бу ҳақда Пентагон вакилига таяниб, "Reuters" агентлиги хабар берди.

Ҳодисага айнан нима сабаб бўлган – учувчи хатоси ёки механик носозлик – ҳали аниқланмаган.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони тушунтиришича, 26 август куни Россия ракеталар ва учувчисиз самолётлар ёрдамида йирик ракета зарбасини берди, эртаси куни яна бир катта зарба бўлди.

Украина Президенти Владимир Зеленский 27 август куни F-16 қирувчи самолётлари душанба кунги ҳужумни қайтариш учун ишлатилгани ва яхши натижалар кўрсатганини айтди.

Аввалроқ, 5 август куни Зеленский Украина ҳарбийлари F-16 самолётларидан фойдаланишни бошлаганини эълон қилиб, Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан деярли икки ярим йил ўтиб Америкада ишлаб чиқарилган қирувчиларнинг узоқ кутилган келишини тасдиқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина F-16

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made