ФҲДЁ мудираси пора олаётганда қўлга тушди
Жамият
−
17 Апрель 2019 7465 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан фуқаронинг фамилиясини ўзгартириб бериш эвазига пора олаётган ФҲДЁ мудираси қўлга олинди.
Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси М.А. хизмат мавқеидан фойдаланиб фуқаронинг фамилиясини ўзгартириб бериш эвазига ундан 300 минг сўмлик канцелярия моллари ва 100 минг сўм олган. Иш битгач, эса яна 500 минг сўм талаб қилиб, олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь