Ёзда “Барселона” таркибида катта ўзгаришлар бўлади
Спорт
−
08 Февраль
3236Испаниянинг “Барселона” клуби раҳбарияти ёзда жамоа таркибида катта ўзгаришлар қилмоқчи. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб спорт директори Декуга Хави кетганидан кейин таркибни сезиларли даражада янгилаш вазифаси юкланган. Жамоани олти нафаргача футболчи тарк этиши кутилмоқда. Маркос Алонсо ва Серхи Роберто фаолиятини “кўк-анорранглилар” сафида давом эттирмайди, чунки уларнинг клуб билан шартномаси ёзда тугайди.
Шунингдек, Рафинья, Рональд Араухо, Андреас Кристенсен ва Жюл Кундега ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин.
Трансферлар борасида Деку Алехандро Бальде ўрнига ярим ҳимоячи, чап қанот ҳимоячиси ва чап қанот ҳимоячисини таркибга жалб қилишга ҳаракат қилади. Шунингдек, спорт директори зиммасига ижарага олинган Жоау Канселу ва Жоау Фелишни жамоада олиб қолиш вазифаси мавжуд.
LiveБарчаси