Эверест 11 тонна ахлатдан тозаланди
Олам
−
08 Июль
6495Непал ҳукумати томонидан молиялаштирилган жамоа бир неча ҳафта давомида Ердаги энг баланд чўққи Эверестда умумий тозалаш ишлари олиб борди ва таянч лагерь ҳудудида қияликларни тозалади. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Маълум бўлишича, гуруҳ 11 тонна ахлат йиғган, аммо тоғни тўлиқ тозалаш учун кўп йиллар керак бўлиши мумкин.
“Ахлатнинг катта қисми эски экспедициялардан. Сўнгги пайтларда унчалик кўп эмас, чунки бугунги кунда ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият томонидан ўрнатилган қоидалар қатъийроқ ва альпинистларнинг ўзлари кўпроқ масъулият билан ҳаракат қилади”, дейди маҳаллий аҳоли вакили Анг Бабу.
Қайд этилишича, ўн йил олдин Непал ҳукумати альпинистларга ахлат йиғиш ва уни ўзлари билан олиб кетишни буюрган. Аммо экстремал шароитларда ҳамма ҳам талабни бажаришга тайёр эмас, чунки улар ўз ҳаётларини сақлаб қолишга эътибор бериши керак.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси