Эстонияда ўқитувчиларнинг муддатсиз иш ташлаши бошланди
Олам
−
22 Январь
5041Бугун, 22 январь куни Эстонияда ўрта мактаб ўқитувчилари иш ҳақини оширишни талаб қилиб, муддатсиз иш ташлашни бошлайди. Бу ҳақда Эстония миллий телерадиокомпанияси ERR хабар берди.
Айтилишича, иш ташлашда қатнашаётганларнинг талаби ўрта мактаб ўқитувчилари учун энг кам ойлик иш ҳақини 1950 евро қилиб белгилашдан иборат. Иш ташлаш ташкилотчиларининг таъкидлашича, ишнинг оғирлиги ва жуда кам иш ҳақи ўқитувчиларнинг етишмаслигига сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, мактабгача таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари ходимлари ҳам 24 январь куни уч кунлик бирдамлик намойиши билан уларга қўшилади.
Шунингдек, ўқитувчилар бугун, 22 январь куни Таллиндаги парламент биноси ёнида, 24 январь куни эса талабалар шаҳарчаси Тартуда митинг уюштириши кутилмоқда.
“Norstat” томонидан ўтган ҳафта ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, Эстония фуқароларининг 67 фоизи ўқитувчиларнинг иш ташлашини қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида буюк Британияда шифокорлар, Германияда эса поезд ҳайдовчилари иш ташлаганди.
LiveБарчаси