Эстония Бош вазири истеъфога чиқиши мумкин
Олам
−
12 Июль
3830Эстония Бош вазири Кая Каллас жорий йилнинг 15 июль куни Алар Карисга ўз истеъфосини тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда ERR давлат телерадио портали хабар берди.
Қайд этилишича, агар Бош вазир истеъфога чиқса, республика ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқади. Президент парламентдаги партиялар вакиллари билан маслаҳатлашганидан сўнг ҳукумат раҳбари лавозимига навбатдаги номзодни вазирлар маҳкамасида шакллантиришни таклиф қилади. Янги ҳукумат июль охири – август ойининг бошида иш бошлаши кутилмоқда.
Билдирилишича, Калласнинг истеъфоси Европа Кенгаши июнь ойи охирида унинг Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили лавозимига тайинланишини маъқуллаган пайтга тўғри келди. У октябрь ойида Европа Иттифоқининг амалдаги дипломатия раҳбари Жосеп Боррельнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Кая Каллас эстониялик ҳуқуқшунос, сиёсатчи ва давлат арбоби бўлиб, 2021 йилнинг 26 январидан Эстония Бош вазири лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Ислоҳотлар партияси раиси, Европа Либераллар ва Демократлар Альянси ва Эстония парламенти таркибидаги Европа парламентининг собиқ аъзоси.