Эстония Бош вазири истеъфога чиқди
Олам
−
15 Июль
3825Бугун, 15 июль куни Эстония Бош вазири Кая Каллас расман истеъфога чиқди. Бу ҳақда “ERR News” хабар берди.
Бош вазир мамлакат Президенти Алар Карисга ўз истеъфосини тақдим этган. Каллас Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили лавозимига номзоди кўрсатилганидан кейин истеъфога чиқди. У янги коалиция қасамёд қилгунига қадар ҳукумат раҳбари бўлиб қолади. Янги ҳукумат август ойи бошида ишга киришиши мумкин.
Каллас 2021 йилдан бери Бош вазир лавозимини эгаллаб келаётганди. У кетма-кет учта ҳукуматни бошқарган. У 2024 йилнинг ёз фасли охирида Ислоҳотлар партияси раиси лавозимини ҳам тарк этади.
Маълумот учун, Кая Каллас эстониялик ҳуқуқшунос, сиёсатчи ва давлат арбоби бўлиб, 2021 йилнинг 26 январидан Эстония Бош вазири лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Ислоҳотлар партияси раиси, Европа Либераллар ва Демократлар Альянси собиқ аъзоси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кая Каллас истеъфога чиқиши мумкинлиги хабар қилинганди.