Эски “права”ни байрам кунларида ҳам янгисига алмаштириш мумкинлиги айтилди
Жамият
−
16 Март 2023
5199Ўзбекистонда жорий йининг 18, 19, 20 ҳамда 22 март кунлари Давлат хизматлари маркази ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлимларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш имкони яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 31 март куни эски гувоҳномаларни алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланиши, 2010 йилгача берилган эски “права”лар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ва белгиланган муддатда ҳужжатини алмаштирмаганлар сонининг кўплигини ҳисобга олиб, шу қарорга келинган.
Бунинг учун иш графиги меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилган. Бунда, юқорида қайд этилган кунларда давлат хизматлари марказлари ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлимлари орқали ҳайдовчилар эрталаб соат 9:00 дан кечги соат 18:00 гача хизматдан фойдаланиши мумкин.
Маълумотларга кўра, жорий йил февралдан бошлаб ҳозирги кунга қадар 5 500 дан ортиқ фуқаро ушбу таклиф этилаётган тартибдан фойдаланган ҳолда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштирган (почта орқали уйларига етказиб берилган).
Эслатиб ўтамиз, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати даврийлигига қараб турлича бўлиб, энг сўнгги муддат жорий йилнинг 31 декабригача этиб белгиланган.
LiveБарчаси