“Эртагаёқ ҳайдаб юборинглар!”: Трампнинг импичментига алоқадор янги видео тарқалди

Олам 7104

2018 йилда АҚШ Президенти Дональд Трамп Американинг Украинадаги элчиси Мари Йовановични ишдан бўшатишга буюрган. Бу Трампнинг ҳомийлар гуруҳи билан биргаликдаги кечки овқати вақтида олинган видоега мухрланган.

2019 йилнинг май ойида элчи вазифасидан озод қилиниб, ортга қайтарилган Йованович Трампнинг импичменти бўйича АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасида кўрсатма берди.

Демократлар Трампни Украинага ҳарбий ёрдамни ушбу мамлакат Президенти Владимир Зеленский АҚШ Президентининг сиёсий рақиблари демократлар Жо Байден ва унинг ўғли Хантерга нисбатан текширув бошлаши учун тўхтатиб қўйишда айблаяпти.

25 январь куни эълон қилинган видео 2018 йилнинг 30 апрелида америкалик бизнесмен ва Трампнинг шахсий адвокати Рудольф Жулианининг шахсий шериги Игорь Фруманнинг телефонида тасвирга олинган. Видеони Америка етакчисининг импичментини кўриб чиқаётган Сенатга юқори айтилган тушликда иштирок этган можаронинг яна бир иштирокчиси Лев Парнаснинг адвокати берган.

Ёзувда Парнас Украинадаги Америка элчисини “энг катта муаммо” деётгани эшитилади. Парнас Йовановичнинг исмини айтмасдан шундай дейди: “Умуман, у ҳамма жойда кутиб туринглар, унга импичмент эълон қилишади, деб юрибди”.

Шундан сўнг, Дональд Трампнинг овози эшитилади: “Ундан қутилинглар, эртагаёқ ҳайдаб юборинглар! Менга фарқи йўқ, эртага уни ҳайданглар! Окей? Бажаринглар”.

Афтидан, Президент ўша вақтда элчининг исмини билмаган, шунинг учун унинг кимлигини сўраб олган.

Парнас ким?

Президент Дональд Трамп адвокати Рудольф Жулианининг ходими бўлган Парнасни танимаслигини айтган.

Республикачилар партиясининг сайлов кампанияси учун бир неча марта маблағ ажратган Лев Парнас Жулиани уни украиналик сиёсатчиларни Президент истаганидек Жо Байден ва унинг ўғли Хантер Байденга қарши кўрсатма беришга кўрдириш учун Киевга юборганини айтган.

Фруман ва Парнас сайловларни молиялаштириш қоидасини бузганлиги учун АҚШда жавобгарликка тортилганди.

Трамп видеонинг тарқалишига ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирмади.

25 январь куни Трамрнинг адвокатлари Сенатда ўз чиқишини бошлади. Улар демократларни 2016 йилдаги президентлик сайлови натижаларини бекор қилишга уринишда айблаяпти.

Мари Йованович нега бўшатилди?

33 йил давомида АҚШ Давлат депаратментига хизмат қилган Мари Йованович 2019 йилнинг май ойида Киевдан чақириб олинганди. Бунинг сабаби ҳозиргача мавҳумлигича қоляпти.

У ўзининг кўрсатмаси давомида коррупцияга қарши курашга бел боғлагани украиналик сиёсатчиларнинг ғазабини келтирганини айтиб ўтган. Йованович рақиблари Трамп администрациясидан кўмак ололгани уни ҳайратга солганини қўшимча қилган.

Конгрессдаги кўрсатмасида у Трампга нисбатан салбий фикрда бўлгани ҳақидаги маълумотларни инкор қилган. Трамп эса элчи Украинадаги кабинетига унинг портретини илишни истамаганини айтган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 112
Рейтинг: 3
t
×