Эртага Юнусобод тумани аҳолиси вақтинча газсиз қолади

Жамият

image

Эртага, 28 май куни Юнусобод туманининг катта қисмидаги истеъмолчилар газ таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ хабар берди.

“Юнусобод тумани, “Қорақамиш” кўчасида жойлашган “ЛЭП” станциясини бошқа жойга кўчириши сабабли 28 май куни ер ости газ қувурини кесиш ва улаш ишлари амалга оширилади.

Ушбу ишлар соат 11:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади ва айрим табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади”, дейилган хабарда.

Газ таъминотидан узиладиган аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар:

•    Юнусобод 2,3,4,5,6,7,8,9,10,11,12,13,14 ва 15-мавзеларидаги кўп қаватли уйлар;
•    “Йўл ариқ” МФЙ; 
•    “Кулол қўрғон” МФЙ;
•    “Юнусобод” МФЙ;
•    “Бободеҳқон” МФЙ;
•    “Отчопар-1”  ва "Отчопар-2" МФЙ;
•    “Хиёбонтепа” МФЙ;
•    “Бодомзор” МФЙ;
•    “Янги тарнов” МФЙ;
•    “Боғи Бўстон” МФЙ;
•    “Шайх Шивли” МФЙ;
•    “Фирдавсий” МФЙ;
•    “Матонат” МФЙ;
•    “Минор“ МФЙ;
•    “Ғайратий” МФЙ;
•    “Исломобод” МФЙ. 

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ етказилаётган ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Юнусобод

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг