Эртага яна бир туман карантинга ёпилади

Жамият

image

Эртага, 1 июль куни Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани карантинга ёпилади ва ҳудудга кириш-чиқиш тўхтатилади. Бу ҳақда тумани ҳокимлиги хабар берди.

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини мухофаза қилиш мақсадида Дўстлик туманларига 2020 йил 30 июнь соат 00:01 дан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилади”, дейилган ҳокимлик хабарида.

Қайд этилишича, бу бўйича вилоят ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан 1 июлдан карантин чоралари кучайтирилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

368

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг