Эртага Ўзбекистон пара пауэрлифтинг жамоаси ЖЧдаги иштирокини бошлайди
Спорт
−
27 Ноябрь 2021
3308Жорий йилнинг 27 ноябрь – 6 декабрь кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли мусобақада 11 нафар ўзбекистонлик спортчи ғолиблик учун баҳсларга киришади. Эртага, 28 ноябрь куни Толмас Оразимбетов шогирдлари ўз иштирокларини бошлайди.
Аёллар
1.Рўза Қўзиева (61 кг)
2. Қудратой Тошпўлатова (67 кг)
Эркаклар
1.Азизбек Турғунов (59 кг)
2.Санжар Оллоберганов (65 кг)
3.Яшинбек Олтиев (72 кг)
4.Аббосхон Раҳимжонов (80 кг)
5.Баҳром Қобилов (80 кг)
6.Фарҳод Умрзақов (88 кг)
7.Нуриддин Давлатов (107 кг)
8.Достон Абдусатторов (+107 кг)
9.Нуриддин Менгизаев (+107 кг)
Эслатиб ўтамиз, Рўза Қўзиева (61 кг) Токио Олимпиадасида иштирок этиб, 130 кг тошни ўзига бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлган эди. Шунингдек, Фарҳод Умрзоқов ва Нуриддин Давлатов ҳам Олимпия ўйинларида қатнашган.
LiveБарчаси