Эртага Тошкентнинг марказий ҳудудларида иссиқ сув ўчирилади
Жамият
−
28 Март
4719Эртага, 29 март куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш учун иссиқ сув таъминоти бир кунга ўчирилади. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш зарур ҳисобланади.
Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга оқиб чиқиши мумкин.
"Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар жой биноларидаги юртдошларимиздан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз. Носозликлар аниқланган тақдирда (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз", дейилади хабарда.
Манзиллар:
Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Навоий, Бобур, Глинка, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари, М-1,2,4,5,7 Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь