Эртага Тошкентнинг 790 та хонадони вақтинча газсиз қолади
Жамият
−
30 Январь 2023
11275Эртага, 31 январь кунида Тошкент шаҳрининг Сергели ва Янгиҳаёт тумани маҳалларида таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Сергели туманида “Хонободтепа”маҳалласида Дадахўжаева кўчасидан ўтган ер ости Д-57 миллиметрли ўрта босим газ қувурини метро қурилиши ҳудудидан бошқа хавфсиз жойга кўчирилиши туфайли соат 10:00дан 15:00га қадар “Хонобод”, “Хонободтепа” ва “Хонтепа” маҳаллаларидаги жами 580 та уй хўжаликларида ҳамда ҳудуддаги 15 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, Янгиҳаёт тумани “Янгидархон” маҳалласи ҳудудидан ўтган ўрта босим Д-76 миллиметрли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли соат 10:00дан 17:00га қадар “Янгидархон” маҳалласида жойлашган Наврўз кўчаси ва 4-9 тор Наврўз кўчаларидаги жами 209 та уй хўжаликлар ҳамда ҳудуддаги 9 та улгуржи истеъмолчилар табиий газ таъминоти вақтунча газсиз қолади.
“Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.