Эртага, 6 декабрь куни Тошкент шаҳрининг қатор кўчалари II Халқаро Тошкент марафони ўтказилиши муносабати билан соат 10:00 дан 14:15 га қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Вақтинча ёпиладиган кўчалар:
• Афросиёб ва Ойбек кўчаларининг бир қисми – “Ўзбекистон” метро бекати чорраҳасидан Нукус кўчасигача;
• Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми;
Шу сабабли, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мазкур йўналишли автобуслардан ҳаракатланувчи йўловчилар ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришларини тавсия этган.