Эртага Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Жамият
−
14 Май 2022
6715Эртага, 15 май куни Тошкентда “Мен ғолиб” шиори остида спорт марафони ўтказилиши муносабати билан қатор кўчалар вақтина ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
15 май куни соат 06:00 дан соат 10:00 га қадар қуйидаги пойтахт кўчалари ёпилади:
• Қорақамиш 4-тор ва Қорақамиш 2-тор кўчалари кесишмасидан Қорақамиш 4-тор кўчаси бўйлаб, ундан Талабалар кўчасига уланиб, Кичик ҳалқа йўли кўчаси кесишмасигача;
• Кичик ҳалқа йўли ва Талабалар кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача;
• Сағбон ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Қорақамиш кўчаси кесишмасигача;
• Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Олтинсой кўчаси кесишмасигача;
• Олтинсой ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Олтинсой кўчаси бўйлаб Дилсарой кўчаси кесишмасига;
• Олтинсой ва Дилсарой кўчалари кесишмасидан Дилсарой кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.