Эртага Тошкентдаги иккита кўча вақтинча ёпилади

Жамият

image

Эртага, 27 август куни Тошкентдаги иккита кўча автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидаги кўчалар йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 27 август куни соат 9:00 дан соат 13:00 га қадар вақтинча ёпилади:

•    Сеул кўчаси Фурқат кўчаси билан кесишмасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасигача; 

•    Мўминова кўчаси Шаҳриобод кўчаси билан кесишмасидан Дўрмон йўли кўчасигача.

“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

кўча

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг