Эртага Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг фавқулодда саммитида қатнашади
Жамият
−
09 Апрель 2020 14962 1 дақиқа
Эртага, 10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши раиси, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан кенгашнинг фавқулодда саммити ўтказилади. "APA" ахборот портали хабар берди.
Саммит видеоконференция тарзида ташкил этилади. Навбатдан ташқари саммитда коронавирус пандемиясини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 14 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимини ратификация қилганди. Шу тариқа мамлакат кенгаш аъзосига айланганди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь