Эртага пойтахт ва икки вилоятда электр узилади

Жамият 13423
image

Эртага, 5 декабрь куни республиканинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши кутиляпти. Бу ҳақда “Ҳудуий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Тошкент шаҳри, Чилонзор туманининг 16-мавзесида жойлашган 10 кВ ли ТП-3188-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида 10, 11-сонли кўп қаватли уйларда  соат 10:00 дан 17:00 қадар электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлиши мумкин.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳам 110/6 Киргули подстанциясидан чиқувчи “Юсуфбек” фидерида реле ҳимоясини текшириш ишлари олиб борилишини маълум қилди. Шу сабабли мазкур фидеридан таъминланувчи қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик электр энергияси узиб қўйилади:

Фарғона шаҳридаги Марварид, Файз, Темурийлар, Шаббода, Гулшан кўчалари ҳамда Янги Марғилон ҳудудида жойлашган юқоридаги фидерга уланган истеъмолчилар ҳамда Фарғона туманининг “Чек-шўра” МФЙ ҳудудларида; 

Олтиариқ подстанциясидан чиқувчи Лангар фидерида таъмирлаш ишлари олиб бориш мақсадида, “Чимён”, “Миндон”, “Араб”, “Хонқиз”, “Қўрғонтепа”, “Оқбилол” ҚФЙ аҳоли хонадонларида.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича Ёзёвон туманининг “Иштирхон”, “Такалик” МФЙларида, Учкўприк туманининг “Мирзахўжа”, “Юлғунзор” МФЙ ҳудудларида янги трансформатор ўрнатилиши ҳамда сим тортилиши муносабати билан соат 08:00 дан 17:00 га қадар юқоридаги аҳоли хонадонларида вақтинча электр энергия берилиши тўхтатилади.

Электрдаги узилиш Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида ҳам кузатилади. “Қашқадарё Магистрал электр тармоқлари” АЖ томонидан Қарши-220/110/35/6 кВ подстанциясидан чиқувчи 6 кВ кучланишли “Араловул” ҳаво электр тармоғини ўчиргичида режали таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 5 декабрь куни соат 10:00 дан соат 14:00 гача Қарши шаҳрининг “Араловул” маҳалласи ва “Отчопар” маҳалласининг бир қисмидаги ҳамда Қарши туманидаги “Чоргумбаз” маҳалласининг айрим ҳудудларида яшовчи истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 247
Рейтинг: 3
t
×
×