Эртага бизни жуда қийин ўйин кутяпти – Сречко Катанец

Спорт

image

Эртага, 30 январь футбол бўйича Осиё кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон-Таиланд учрашуви бўлиб ўтади. Баҳс олдидан “оқ бўрилар” бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида қатнашиб, ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Эртанги ўйин учун ҳаммамиз тайёрмиз. Бунинг учун бизда 7 кун вақт бўлди. Таиландга қарши учрашувда барчасини майдонда кўрсатамиз.  Ҳеч қайси футболчи жароҳат олмаслиги кафолатланмаган. Буни борича қабул қиламиз. Биз турнир давомида яхши ўйин кўрсатдик. Ўйиндан-ўйинга рақиблар жиддийлашиб бориши маълум эди. Эртага жуда қийин ўйин бизни кутиб турибди. Таиланд ҳали гол ўтказмаган, улар рақибга яхши босим ўтказади. Бу жамоага қарши майдонга тушиш тақвим омадли келганини англатмайди. Баъзи муҳим ўйинчиларимиз жароҳат сабабли ёрдам бера олмаса-да, қолган барча футболчилар эртанги баҳсга тайёр”, дейди Катанец.

Шунингдек, матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Одилжон Ҳамробеков ҳам иштирок этди.

“Турнир ўзининг энг қизғин палласига кирди ва плей-офф босқичига чиққан барча жамоаларни табриклайман. Эртага бизни тартибли ўйин кўрсатадиган жамоага қарши муҳим баҳс кутиб турибди. Мураббийимиз таъкидлаганидек, биз учрашувга тайёрмиз.  Қайси жамоа чорак финалга йўл олиши номаълум. Аввало, диққат-эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган. Кечаги баҳсдан аввал аксарият мутахассислар БАА терма жамоасини фаворит деб ҳисоблаган эди, бироқ Тожикистон ғалаба қозонди, уларни табриклайман. Биз ҳам энг юқори натижани мақсад қилганмиз ва уни амалга ошириш учун ҳаракат қиляпмиз”, дейди Ҳамробеков.

Ҳамробеков бўлажак рақиб анча яхши ўйин кўрсатишини айтиб, терма жамоадаги жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.

“Таиланд ҳали гол ўтказиб юбормади, улар тартибли ҳимояланишади. Жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо йўқ, майдонда иккала жамоа ҳам бир хил шароитда бўлади. Ким ўз имкониятларидан унумли фойдаланса, яхши натижага эришади. Ҳужум билан боғлиқ муаммолар устида ишлаяпмиз. Жиддий жароҳат олган жамоадошларимиз ўз клубларига қайтди, тузалиш эҳтимоли борлар эса шифокорлар назорати остида. Уларнинг биз билан бўлиши барчамиз учун фойдали бўлади”, дея қўшимча қилди футболчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Сречко Катанец Одилжон Ҳамробеков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг