Эртадан Ўзбекистонга салқин ҳаво массалари кириб келади

Жамият

image

Эртага, 18 октябрь куни шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 17 октябрь куни кундузи Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 23-28 даражани, шимолда 20-25 даражани ташкил этади.

18 октябрда шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари аста-секин пасаяди ва 18 октябрда 21-26 даражани, шимолда 15-20 даражани, 19 октябрда 28-23 даражани, шимолда 13-18 даражани ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11 даражагача, шимолда 3-8 даража илиққача пасаяди.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 18 октябрь куни кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 19 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 25-27 даража, эртага 23-25 даража, якшанба куни 19-21 даража бўлади. Кечалари ҳарорат аста-секин 8-10 даражагача пасаяди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг