Эртадан метан “заправка”лар фаолияти қайта тикланади

Олам

image

Эратага, 14 мартдан бошлаб Ўзбекистонда метан “заправка”лар иши босқичма-босқич қайта тикланади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 13 март куни метан “заправка”лар фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади. 14 март, шанба кунидан бошлаб метан “заправка”лар фаолияти босқичма-босқич қайта тикланади.

Шахобчалар иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 март куни метан “заправка”лар фақатгина ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритиши ҳақида хабар берилганди. Мазкур чора аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилгани қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергетика вазирлиги метан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг