Эртадан АҚШ ҳукумати ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин

Олам

image

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб АҚШ ҳукумати бюджет тақчиллиги туфайли ўз фаолиятини тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълумки, эртага, 1 октябрда Қўшма Штатлар янги молиявий йилни бошлайди ва агар бу санагача молиялаштириш бўйича келишиб олинмаса, федерал ҳукумат ёпилиши (shutdown)га тўғри келади.

Федерал ҳукумат мамлакатдаги 4 миллион америкаликни иш билан таъминлаган энг йирик иш берувчи ҳисобланади. Баъзи иқтисодчилар, шу жумладан Оқ уйнинг Иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши, shutdown’нинг ҳар бир ҳафтаси иқтисодий ўсишни 0,1 фоиздан 0,2 фоизгача камайтиришини тахмин қилмоқда.

Республикачилар мазкур вазиятдан чиқиш учун Украинага ёрдамни тўхтатишни таклиф қилмоқда. Демократлар эса Украинага 6 миллиард доллар ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган вақтинчалик бюджетни қабул қилишни таклиф қилган, бу эса мамлакат ҳукуматига ишни бир ярим ойга – 17 ноябрга қадар узайтириш имконини беради.

“Украинага ёрдам бериш учун маблағлар ҳукуматнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун вақтинчалик харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасидан чиқариб ташланиши керак”, дейди АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги республикачилар етакчиси Кевин Маккарти. 

Унинг фикрича, агар Конгрессда Украинага ёрдамни ўз ичига олмайдиган қонун лойиҳаси бўлганида, бундай муаммолар бўлмасди.

“Агар Сенат Америкага эмас, Украинага эътибор қаратса, менимча, бу ҳақиқий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин”, дейди Маккарти.

Унинг позицияси демоктратлардан чиққан Президент Жо Байден томонидан танқид қилинди. Байден уни ҳокимиятни сақлаб қолиш учун "даҳшатли келишувга эришганликда" айблади. 

“Спикер мавқеини сақлаб қолиш учун конституциявий жараёнларга мос келмайдиган баъзи нарсаларни қилишга ҳам тайёр”, деб тушунтиради Оқ уй раҳбари.

Шунга қарамай, Сенат ва Вакиллар палатасида конгрессменларнинг аксарияти Украинани 300 миллион долларга молиялаштириш бўйича алоҳида чорани қўллаб-қувватлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ shutdown

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг