Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
12 Сентябрь
1657Айни кунларда Америкада ўқув йиғин машғулотларини олиб бораётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент вақти билан 13 сентябрь тонгида Мексикага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Мазкур баҳсда Сречко Катанец шогирдлари тўлиқ кўк рангли либосда ҳаракатланади. Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони эса қора рангли либосда майдонга тушади.
Мексикадан олдин Ўзбекистон терма жамоаси АҚШ билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Ўзбекистон-Мексика ўйини 13 сентябрь куни соат 5:00 да бошланади. Баҳсга Атланта шаҳридаги “Mercedes-Benz” стадиони мезбонлик қилади.
LiveБарчаси