Эрта тонгда Ўзбекистон Мексикага қарши ўйнайди
Спорт
−
12 Сентябрь 2023 3600 1 дақиқа
Айни кунларда Америкада ўқув йиғин машғулотларини олиб бораётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент вақти билан 13 сентябрь тонгида Мексикага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Мазкур баҳсда Сречко Катанец шогирдлари тўлиқ кўк рангли либосда ҳаракатланади. Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони эса қора рангли либосда майдонга тушади.
Мексикадан олдин Ўзбекистон терма жамоаси АҚШ билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Ўзбекистон-Мексика ўйини 13 сентябрь куни соат 5:00 да бошланади. Баҳсга Атланта шаҳридаги “Mercedes-Benz” стадиони мезбонлик қилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025