Эроннинг ракета зарбаси оқибатида 9 исроиллик ҳалок бўлди

Олам

image

Қуддус яқинидаги Бейт-Шемеш шаҳрида Эрон ракетаси тураржой биносига урилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил миллий тез тиббий ёрдам хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 20 дан ортиқ киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган. Икки нафар ярадорнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Воқеа жойига Ички қўшинлар хизматининг катта кучлари, тиббий бригадалар, ўт ўчирувчилар ва қутқарув гуруҳлари сафарбар этилган. Жароҳатланганларнинг бир қисмини вайрон бўлган бино қолдиқлари остидан олиб чиқишга тўғри келган, баъзилар эса вайрон бўлган хонадонлардан эвакуация қилинган.

Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) матбуот хизматининг маълум қилишича, дастлабки текширув эрта огоҳлантириш тизимлари соз ҳолатда эканини кўрсатган. Огоҳлантиришлар олдиндан юборилган, ракета тушган ҳудудда сиреналар одатдаги тартибда ишлаган. Ракетанинг бинога тегиши билан боғлиқ ҳолат ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва АҚШнинг Эронга зарбалари кеча, 28 февраль куни эрталаб бошланди. Ҳужумлар давомида Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлдирилган – унинг жасади Теҳрондаги қароргоҳи вайроналари остидан олиб чиқилган. Шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари Муҳаммад Пакпур ва Мудофаа вазири Амир Насирзода ҳам ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Қуддус Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг