Эроннинг Қешм ва Харк оролларида портлашлар юз берди

Олам

image

АҚШнинг Эронга берган зарбалари ортидан бугун, 8 июль куни эрталаб Форс кўрфазида жойлашган ва Эрон нефть экспортининг асосий маркази ҳисобланган Харк ва Қешм оролларида бир нечта кучли портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда “Press TV” хабар берди. 

Эрон соҳилларидан саккиз километр узоқликда жойлашган Харк ороли Теҳрон учун стратегик аҳамиятга эга иқтисодий марказ ҳисобланади. 

Мамлакат хом нефть экспортининг тахминан 90 фоизи айнан шу орқали амалга оширилади.

Телеканал маълумотига кўра, Ҳормуз бўғозида жойлашган Қешм оролида ҳам янги портлашлар тўлқини кузатилган.

Аввалроқ, Республиканинг Сирик ва Бандар Аббос порт шаҳарларида ҳам портлашлар юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ “Tasnim” ахборот агентлиги Бандар Аббос ва Қешмдаги вазият барқарорлашганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги Эроннинг Ҳормуз бўғозида учта кемага уюштирилган ҳужумларда иштирок этганини иддао қилиб, бунга жавобан Ислом Республикаси ҳудудидаги қатор нишонларга кучли зарбалар берилишини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг