Эроннинг Исроилга қарши бўлинмаси раҳбари “Моссад” агенти бўлиб чиқди
Олам
−
01 Октябрь
11438Эрон Исроилга қарши курашиш учун махсус бўлинма тузган, аммо бу бўлинма раҳбари Исроил разведкаси – “Моссад”нинг агенти бўлиб чиқди. Бу ҳақда Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодга таяниб, “Haberler” хабар берди.
Маҳмуд Аҳмадинажодга кўра, Теҳрон томонидан Исроилга қарши кураш учун махсус бўлинма ташкил этилган, лекин бу бўлинма раҳбари Исроил разведкаси “Моссад”нинг агенти бўлиб чиққан. Собиқ президентнинг бу баёноти “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлдирилишидан кейин Эронни жосусликда айбловчи даъволарга жавобан эълон қилинди.
“Биз Исроилга қарши курашиш учун бўлинма туздик, лекин уни бошқарган одам “Моссад” агенти бўлиб чиқди", дейди Аҳмадинажод.
“Le Parisien” нашри Ливан хавфсизлик хизматларидаги манбасига таяниб, Насруллоҳнинг “Ҳизбуллоҳ” штаб-квартирасига етиб келгани ҳақида Исроил томонига Эроннинг яширин агенти маълумот бергани ҳақида ёзди. “Financial Times” маълумотларига кўра эса, Исроил разведкаси йиллар давомида “Ҳизбуллоҳ”, уларнинг тузилмаси ва жойлашувини аниқлаш учун катта миқдорда маълумот тўплаган. Бу маълумотлар кўпинча ҳарбийлар турмуш ўртоқларининг телефонлари, телевизор пультлари ва бузилган кузатув камералари орқали олинган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил 27 сентябрь куни Байрутга қилинган ҳужум пайтида “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини эълон қилган эди. Кейинчалик бу хабарни “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг ўзи ҳам тасдиқлади. Шундан сўнг, Ливан Бош вазири Нажиб Микати Ҳасан Насруллоҳ ўлими муносабати билан 30 сентябрдан 2 октябргача уч кунлик мотам эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь