Эроннинг авиаҳалокат учун компенсация таклифи Зеленскийни қониқтирмади
Олам
−
03 Февраль 2020
6967Украина Президенти Владимир Зеленский Эрон Теҳрон яқинидаги авиаҳалокат қурбонлари оиласига 80 минг АҚШ долларидан компенсация тўлаш таклифини билдирганини маълум қилди.
“Бу жуда кам. Кўпроқ сумма учун босим ўтказамиз”, деган Зеленский ТСН билан интервьюда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 январь куни “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Теҳрон-Киев йўналишида учган Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учраганди. Натижада ҳаво лайнерида бўлган 176 киши ҳалок бўлди.
Орадан уч кун ўтиб Эрон ҳарбийлари самолёт инсон хатоси туфайли ракета билан уриб туширилганини тан олди. Эрон АҚШдан ҳужум кутаётгани ва самолёт ҳарбий объект яқинидан учгани учун “душман” деб уриб туширилгани айтилди.
Украина Президенти расмий Теҳрондан айбини тўлиқ тан олиши, қурбонлар оиласига компенсация тўлаши ва айбдорларни жазолашини талаб қилди. Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний бу талабларнинг барчасини қабул қилди.
LiveБарчаси