Эронликлар Хоманаий кўриниш бермаётганидан хавотирда – NYT

Олам

image

Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий 25 кундан бери омма олдида жонли кўриниш бермаяпти. Бу эса мамлакатда хавотир ва миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “The New York Times” хабар берди.

Ушбу вақт оралиғида Хоманаий фақат икки марта – видео мурожаат ва Х ижтимоий тармоғи орқали халққа мурожаат қилган. Ҳолбуки, у одатда диний маросимларда доимий иштирок этарди ва муҳим тадбирларни ўтказиб юбормасди.

Эрон ичида Оятуллоҳ касаллиги ёки ҳаттоки вафот этганига доир ҳар хил хавотир ва тахминлар тарқалмоқда. Бироқ нашр манбаларига кўра, эҳтимол у 13 июнда Исроил томонидан Эроннинг ядро объектларига уюштирилган зарбалардан сўнг ерости бункерига ўтказилган.

Эронлик сиёсатшунос Али Фатҳулла-Нажоднинг айтишича, 12 кунлик ҳарбий тўқнашув Эрон учун “Хоманаийдан кейинги давр”нинг бошланишини билдиради. Унга кўра, Оятуллоҳ энди ўз вазифасини бажара оладиган жисмоний ва руҳий ҳолатга эга эмас, шу сабаб ворис масаласи аллақачон муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The New York Times” Теҳрондаги манбаларига таяниб, Оятуллоҳ Али Хоманаий ўзига суиқасд уюштирилган тақдирда лавозимини эгаллаш учун учта номзодни танлагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Оятуллоҳ Али Хоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг