Эронга қарши ўйинда рус футболчиларини қанча мухлис қўллаб-қувватлаши маълум бўлди

Спорт

image

Футбол бўйича Россия терма жамоасини Эрон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида 500 нафарга яқин мухлис қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.

“Теҳрондаги ўйинда 500 нафаргача мухлис Россия терма жамоасини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда”, дейилади Россия футбол иттифоқи хабарида.

Эрон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 23 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.

Эрондаги ўйин Россия терма жамоаси учун 2023 йилдаги биринчи баҳс бўлади. Жорий йилнинг 26 март куни Санкт-Петербургдаги “Газпром-Арена” стадионида Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Ироқ терма жамоаси билан ўйнаши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Россия терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг