Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистоннинг икки футболчиси машғулотларга қайтди

Спорт

image

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 8-тури олдидан жароҳатидан фориғ бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Шерзод Насруллаев ва Остон Ўрунов умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Манбага кўра, Қирғизистон термасига қарши ўйинни жароҳати сабабли ўтказиб юборган вингер Остон Ўрунов ҳамда ҳимоячи Шерзод Насруллаев бугун, 22 март куни бўлиб ўтган умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди. Машғулот ёпиқ тарзда ўтди. Ҳар иккала футболчи 25 март куни бўлиб ўтадиган Эрон-Ўзбекистон ўйинида майдонга тушиш имкониятига эга бўлди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эронга қарши ўйин олдидан яна бир жиддий йўқотиш бор. Бу жамоа етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов. Машарипов 20 март куни Қирғизистонга қарши ўйинда сариқ карточка олди ва карточкалари кўпайиб кетгани сабаб Эронга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. Эрон-Ўзбекистон учрашуви 25 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати Остон Ўрунов Шерзод Насруллаев саралаш босқичи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг