Эронга қарши урушда АҚШ қанча аскарини йўқотди?
Олам
−
09:28 6646 2 дақиқа
АҚШнинг Эронга қарши “Эпик ғазаб” ҳарбий операцияси бошидан бери 365 нафар америкалик ҳарбий жароҳат олган, 13 нафари эса ҳалок бўлган. Бу ҳақда Пентагон хабар берди.
Пентагоннинг маълум қилишича, жароҳатланганлар таркиби қуйидагича:
- 247 нафари – қуруқлик қўшинлари;
- 63 нафари – денгиз кучлари;
- 36 нафари – ҳаво кучлари;
- 19 нафари – денгиз пиёдалари.
Ҳалок бўлганлар сони 13 нафар бўлиб қолмоқда. Улардан 7 нафари жанговар ҳаракатлар оқибатида вафот этган (жумладан, Қувайтдаги Эрон ҳаво ҳужумида 6 киши ва Саудия Арабистонида яраланган 1 ҳарбий). Яна 6 нафари эса самолёт ҳалокати оқибатида вафот этган ва бу жанговар бўлмаган йўқотиш ҳисобланади.
HRANA маълумотига кўра, сўнгги 24 соатда Эроннинг 13 вилоятида 206 та ҳужум қайд этилган. Оқибатда камида 1 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Уруш бошидан бери эса камида 1607 нафар тинч фуқаро (жумладан 244 бола) ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШ операция мақсадларига деярли эришгани ва уруш яна 2–3 ҳафта давом этишини билдирган.
Шунингдек, ОАВ хабарига кўра, Эрон Форс кўрфази ҳудудидаги 13 та АҚШ ҳарбий базасининг аксариятига сезиларли зарар етказган. Умумий зарар қарийб 1,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади, камида 300 нафар ҳарбий жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Конгрессдан 2027-молия йили учун мудофаага тахминан 1,5 триллион АҚШ доллари ажратишни сўраганди.