Сулаймонийга ҳайкал ўрнатилди. У Эронда эмас!
Олам
−
17 Февраль 2020
11421“Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Ливан жанубида Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг (ИИПК) махсус “Ал-Қудс” бўлинмаси генерали Қосим Сулаймонийга ёдгорлик ўрнатди. Ҳайкалнинг очилиши кеча, 16 февраль куни бўлиб ўтди.
“Ҳизбуллоҳ” раҳбари Шайх Ҳасан Насруллоҳ якшанба куни Байрутнинг жанубий чеккасидаги оммавий митингда нутқ сўзлаб, генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши “Америка ва Исроилнинг Яқин Шарқдаги режаларига қарши турган кучларга тўғридан-тўғри синов” эканлигини таъкидлади.
#Hezbollah have built a statue of assassinated #IRGC Quds-Force Commander #QassemSoleimani in the border city of Maroun al-Ras #Lebanon, pointing towards #Israel. The statue is pointing into #Israel as a symbol of “the direction the forces will push next” #Iran pic.twitter.com/0hRFsoJ65F
— Aurora Intel (@AuroraIntel) February 15, 2020
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни Бағдодда АҚШ дронлари Қосим Сулаймоний ва шиаларннг яна бир етакчисини ўлдирди. Эрон бу учун қасос олишга ваъда берди. Бир неча кундан сўнг Эрон Ироқдаги икки америка базасига ракета ҳужуми уюштирди. Аммо ҳужумда ҳеч ким ҳалок бўлмади. Кейинроқ, 100 нафардан ортиқ аскарга "мия чалқалиши" ташхиси қўйилгани маълум бўлди. Эрон эса бу ҳужум Сулаймоний ўлими учун жавоб эканини айтиб, масалага нуқта қўйди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси